МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИДА 2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
Muallif: . .
Sana: 06.09.2021
58

2021 йил 6 сентябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Олий мадрасада янги 2021-2022 ўқув йили бошланиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбирда Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Мажидов, Бухоро вилоят бош имом хатиби Ж.Элов, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мудири Ж.Сабуров, Баҳоуддин Нақшбанд жоме масжиди имом хатиби А.Раззоқов, Мир Араб олий мадрасаси устоз ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Мажидов, Бухоро вилоят бош имом хатиби Ж.Элов, Мир Араб олий мадрасаси ректори Х.Юлдашходжаев, Баҳоуддин Нақшбанд жоме масжиди имом хатиби А.Раззоқов, Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси И.Ҳамроқулов нутқ сўзлади.

Шундан сўнг Мир Араб олий мадрасаси проректори У.Авлиёқулов давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнасига бағишланган мустақиллик дарсини ўтиб берди.

Тадбир якунида юртимиз тинчлиги ва равнақи борасида дуойи хайрлар қилинди.

. .