АБРОР МУХТОР АЛИЙ ДОМЛА МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР
Muallif: . .
Sana: 08.09.2021
27

2021 йил 8 сентябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида Аброр Мухтор Алий домла ташрифлари муносабати билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбирда Мир Араб олий мадрасаси устоз ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда Аброр Мухтор Алий домла мотуридийлик ақидаси, ҳанафийлик мазҳаби, шунингдек, аждодларимиз қолдирган буюк илмий меросни ўрганиш борасида нутқ сўзладилар.

Учрашувда бир қатор талабалар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Тадбир якунида давлатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, илм-фан равнақи борасида дуойи хайрлар қилинди.


. .