САЛОҲИДДИН ДОМЛА ШАРИПОВ МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР
Muallif: . .
Sana: 09.09.2021
459

2021 йил 9 сентябрь куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида Салоҳиддин домла Шарипов ташрифлари муносабати билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбирда Мир Араб олий мадрасаси устоз ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда Салоҳиддин домла Шарипов гўзал ахлоқ, илм олиш фазилати борасида нутқ сўзладилар.

Маънавий-маърифий тадбирда Салоҳиддин домла Шариповга Мир Араб олий мадрасасининг эсдалик совғалари топширилиб, қилинган ташриф учун миннатдорчилик билдирилди.

Тадбир якунида Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси, фазилатли устоз Исмоилжон домла Ҳамроқулов давлатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, илм-фан равнақи борасида дуойи хайрлар қилдилар.


. .