Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, янги Ўзбекистонда қабул қилинаётган қонун ва қонуностиҳужжатларда инсоннинг эътиқод эркинлиги, қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш яққол ўз ифодасини топмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 29йиллиги муносабати билан халқимизгайўллаган байрам табригида ушбу ўта муҳим жиҳатга алоҳида эътибор қаратиб, бундай деди: “Янги Ўзбекистон ғояси эл-юртимизнинг улкан интилиш ва иродаси билан умумхалқ ҳаракатига айланмоқда. Барчамиз ана шу улуғ мақсад йўлида янада жипслашиб, ғайрат-шижоат ва масъулият билан фидокорона меҳнат қилсак, кўзлаган юксак марраларимизга албатта етамиз”.
Айни кунларда юртимизда Конституциямиз қабул қилинган сана кенг нишонланмоқда. Бугун рўёбга чиқаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар замиридаАсосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятимужассам десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Чунки унда “Инсон ва унингқадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилган. Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари барча ислоҳотларнинг асосий мақсадини “Одамларни ҳаётдан рози қилиш — асосий мезон” деган юксак тамойилга қаратмоқда.
Мир Алишер Навоийнинг “Одами эрсанг, демагил одами, Ониким, йўқ халқ ғамидин ғами” деган байтида жуда ҳам чуқур ҳаётий ҳикмат бор. Ҳазрат айтганидек, инсон қачонкимиллати, халқи, динининг ғами билан яшаса, шундагина комил инсон, ҳақиқий маънода одамийликка эришади.
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни кетказса,Аллоҳ таоло ундан Қиёмат куни машаққатларидан бирини кетказади.Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охиратидан ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннингайбини беркитса, Аллоҳ таоло унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади.Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳҳам унинг ёрдамида бўлади”,дедилар.
Дарҳақиқат, одам борки,аввало, кундалик ҳаётида у ёки бу нарсадан манфаат кўришникўзлаб олдинга интилади, меҳнат қилади. Агар фаолияти ҳалол-пок йўл билан ризқ топишга, савобли ишларга қаратилганбўлса, нафақат ўзига, балки эл-юртига ҳам манфаат етказаверади.
Инсон манфаатлари ичидаэнг асосийси юрт тинчлиги ваоила хотиржамлигидир. Юртимиздаги бундай осойиштакунларни қадрлаш, энг аввало,аҳил-иноқ бўлиб яшаш, бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилиш,ҳар бир масалага маслаҳатлашган ҳолда ёндашиб, ўзаро иззатҳурмат туйғусига таяниб иш кўриш кенг қулоч ёзмоқда.
Қуръони каримда инсон қадрқиммати доимо улуғланган. Каломи шарифда: “Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларниқуруқлик ва денгизга от-улов ва кемаларга миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқбердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70), деб баён
қилинади.
Юқоридаги ояти каримадан аён бўладики, инсон Аллоҳ таоло яратган барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам хилқат. Ҳақтаолоодамниўзқудратибиланяратиб, унимукаррамқилди. Ўзруҳиданжонпуфлаб, улуғлади. Шубоис, инсоназизумукаррамдир.
Шундай экан, бугунги кунда“Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир” шиориостида кечаётган хайрли ислоҳотлар ўзининг яхши натижаларини бераётганини ҳарқадамда кўриш мумкин.
Бу борада давлатимиз раҳбари байрам табригида: “Айни вақтда биз Конституциямиз нормаларини ҳаётга тўла татбиқ этиш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш борасида ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини яхши тасаввур қиламиз. Олдимизда турган вазифаларни амалга ошириш учун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида кенг кўламли ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз”, дея қайд этди.
Бош қонунимизнинг муҳим бандларидан бири — Аллоҳ таоло берган улуғ неъмат — инсоннинг ҳаёти ва ҳуқуқлари. Унда фуқароларнинг манфаатлари қонуний равишда мустаҳкамланган ва қатъий кафолатланган.
Ислом шариатининг ҳам асосий мақсадлари одамларнинг бу дунё ва охиратдаги саодатини таъминлаш, машаққатларини енгиллатишдан иборат. Шариатнинг бирламчи мақсадлари дин, ҳаёт, насл, ақл ва мулк кабиларни муҳофаза қилиш ҳисобланади. Буларни сақлаш инсониятнинг саодати ва яшаб қолиши учун энг муҳим омиллардир.
Инсон ҳаётини ҳимоя қилиш Қуръон ва Суннатда кўп таъкидланади, шариат киши ҳаётини дахлсиз деб эълон қилган, хусусан, суиқасд қилишни тақиқлайди, бегуноҳ инсонни ўлдирганлик учун жазо жорий этади. Ҳатто унинг гуноҳи бутун инсониятни ўлдирганликка тенглаштирилади.
Ҳаётнинг давом этишини таъминлаш, наслни сақлаш учун ислом дини никоҳ асосида оила қуришни тарғиб этади, силаи раҳм ва фарзандлар тарбиясини ҳам муҳим ҳисоблайди.
Ақлни сақлаш мақсади эса илм олиш орқали яхши ва ёмонни ажратиш, жамият ривожи йўлида хизмат қилишни билдиради. Зеро, усиз саодат ва адолатли жамият қуришнинг имкони йўқ. Бунинг учун шариат ақлни кетказувчи ҳаракат ва нарсалар истеъмол қилишни тақиқлайди.
Мулк ва бойликларни сақлашшариатнинг асосий мақсадларидан бири бўлиши яхши яшаш ва адолатли жамият қуришда нақадар аҳамиятли эканини кўрсатади. Ҳалол йўл билан молмулк топиш, бой ва камбағаллар орасида катта тафовут пайдо бўлишининг олдини олишга катта эътибор қаратилади.
Ушбу беш жиҳатнинг барчаси Бош қонунимизда ўз ифодасини топган. Жумладан, 13-моддада инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, 24-моддада яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи экани ва 63-моддада эса никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосида барпо этилиши кабилар алоҳида қайд этилган.
Давлатимиз раҳбарининг байрам табригида синиқ кўнгилларга мамнунлик улашган яна бир жиҳат шу бўлдики, халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва олижаноблик тамойилларига амал қилган ҳолда, билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар шахс байрам муносабати билан муддатидан олдин озод қилиниб, эркин ҳаётга қайтарилди.
Таъкидлаш жоизки, тараққиётимизнинг янги даврида инсонларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш халқимизни маънан юксалтириш ва баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Айниқса, сўнгги йиллардаги мусулмонларга яратилаётган имкониятлар барча мўминлар учун катта имкониятлар эшигини очиб берди. Буларнинг бари виждон ва эътиқод эркинлигитўла таъминланганига яққол далилдир.
Шу йил 5 июль куни диниймаърифий соҳадаги улкан ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори бўлмиш “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши ушбу йўналишдаги ишларни янада сайқал топтирди.Қонун билан эътиқод эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.
Эътироф этиш керакки, юртимизда мана шундай дин ва эътиқод эркинлиги борасидажуда катта ишлар амалга оширилмоқдаки, бунинг учун Яратган Парвардигорга чексиз шукроналар айтишимиз керак бўлади.
Ҳақ таоло она Ватанимиз тараққиёти, қонун устуворлиги ва халқимиз манфаати йўлида олиб борилаётган улуғвор ишларда мададкор бўлиб, улкан муваффақиятлар ато этсин, Омин ё Роббал аламийн.
Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
