ХУШХАБАР
Muallif: . .
Sana: 14.12.2021
590

Таржима:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

"Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (юксак) даражаларга кӯтарур" (Мужодала, 11-оят).

"Ваҳй" Академияси ҳурмат ва эҳтиром ила ушбу шаҳодатномани устоз Асрорхон Юсуфхон ӯғлига топширишдан мамнун.

Бу шаҳодатнома Академиянинг мустақил таълим йӯналишида ақида фани бӯйича Нуриддин Ас-Собунийнинг "Ал-Бидоя фи усул ад-дин" китобидан бӯлган дарсларда унинг мунтазам иштирок этгани ва "Илоҳиёт" бӯлими имтиҳонидан 86,5 балл билан муваффақиятли ӯтгани муносабати билан берилди.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан уни илмига амал қилувчи илм аҳлларидан бӯлмоқлигини умид қиламиз.

“Ваҳй” Академияси*

АКАДЕМИЯ МУДИРИ АҲМАД ДАМАНҲУРИЙ.


Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” унверситети доктори, Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги “Имом Мотуридий” илмий тадқиқот маркази катта илмий ходими
ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ӯқитувчиси, машҳур олим АҲМАД ДАМАНҲУРИЙ ҳазратлари томонидан Академияда ташкил қилинган мустақил таълим йӯналишида ақида фани бӯйича Нуриддин Ас-Собунийнинг “Ал-Бидоя фи усул
ад-дин” китобида асосидаги дарсларда Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси АСРОРХОН МАҲМУДОВ ҳам иштирок этдилар.

80 дан ортиқ тингловчи иштирок этган дарслар сўнгида иштирокчилар имтиҳон топширдилар ва улардан 5 нафарига
86 дан юқори балл (5 баҳо) қўйилди. Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Асрорхон Маҳмудов ҳам имтиҳон якунига кўра
86,5 балл олиб, ташкил этилган дарсларни аъло баҳога якунладилар.

Мир Араб олий мадрасаси жамоаси номидан устоз Асрорхон домла Маҳмудовни табриклаймиз.

Аллоҳ устознинг даражаларини икки дунёда ҳам баланд қилсин.

Аллоҳ муборак қилсин!

. .