​РАДДИЯ
Muallif: . .
Sana: 16.12.2021
482

ИЛМ АҲЛЛАРИНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ

Ўтган уламолар ва аҳли илмлар ҳақида фақатгина гўзал сўзлар айтиш лозим. Ким бу зотларни ёмонлик ила ёдга олса, тўғри йўлдан адашган ҳисобланади. Зеро, илм аҳлларини улуғлаш динни улуғлашдир. Чунки, уламолар Пайғамбар алайҳиссаломларнинг ворислари ҳамда шариятни етказувчилари саналади. Шу сабаб уларга эргашиш, уларни мадҳ этиш ва уларга таъна тошини отишдан тилни тийиш вожибдир. Бирор кимса илм аҳлларини ёмонласа, таъна тошини отса, пайғамбар алайҳиссаломларнинг йўлидан четлашган бўлади. Бу эса, мунофиқлик ва йўқ нарсани даъво қилувчи мутакаббирлик аломатидир.

Акмалиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий. "Шарҳу ақидати аҳлис сунна вал жамоа". —Б. 145.

Хулоса

Афсуски ҳозирги кунимизда илм аҳлларини қачон номи чиқиб машҳур бўлсагина ҳурмат қиламиз, гўё қолганларини эҳтироми керак эмасдек. Юқорида айтилган сўзлардан маълумки ким оз бўлсада илми бор кимсани қалбига озор берса, Аллоҳнинг расулининг ворисларини ҳақоратлаган бўлади. Бу эса расулуллоҳ алайҳиссаломни ҳақоратлаган билан баробардир.

ЭЙ ИЛМ АҲЛИНИ НОРИЗО ҚИЛГАН КИШИ, вақт борида кўзингни оч, йўқса сенинг касринга болаларинг олим бўлолмас!

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!

Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси
Муҳаммад Юнус домла Муҳаммад Мусо ўғли тайёрлади.

. .