Masxaralash
Muallif: . .
Sana: 30.03.2018
2056

Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини инсоний хулқ ва чиройли тарбиялаш учун пайғамбарларини юборди ва китоблар нозил қилди. мусулмонлар ўзаро муҳаббатли бўлишлари учун Пайғамбаримиз с.а.в.ни юборди ва энг охирги китоби Қуръонни нозил қилди. Қуръонда нафақат ибодатий ҳукмлар, балки инсоннинг ахлоқий одоблари ва инсонпарварлик амаллари зикр этилган.

Ҳозирги пайтларда бизларнинг мусулмонлар орасида жуда кўп тарқалган бир иллат ҳақида айтиб ўтмоқчимизки, у ҳам бўлса, Аллоҳ таоло Ўзининг китобида марҳамат қилади:

يَٰٓأَيُّهَاٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا يَسۡخَرۡ قَوۡمٞ مِّن قَوۡمٍ عَسَىٰٓ أَن يَكُونُواْ خَيۡرٗا مِّنۡهُمۡ وَلَا نِسَآءٞ مِّن نِّسَآءٍ عَسَىٰٓ أَن يَكُنَّ خَيۡرٗا مِّنۡهُنَّۖ وَلَا تَلۡمِزُوٓاْ أَنفُسَكُمۡ وَلَا تَنَابَزُواْ بِٱلۡأَلۡقَٰبِۖ بِئۡسَ ٱلِٱسۡمُ ٱلۡفُسُوقُ بَعۡدَ ٱلۡإِيمَٰنِۚ وَمَن لَّمۡ يَتُبۡ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ ١١

Эй мўминлар, бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар (масхара қилинган қавм) (Аллоҳ наздида) булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол, улар (масхара қилинган аёллар) булардан яхшироқдир. Ўзаро бир-бирларингизни мазах қилманг ва бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзларига зулм қилувчидирлар [1]

Ўзи масхара нима дегани, у қандай бўлади? Бир инсон бир инсонни ўз ўлчови наздида ўзидан паст санаши, хор билиши. Бир киши учун арзийдиган нарсани биров назарписанд қилмасдан уни ҳақир санаши. Масалан: кимнингдир ўғил фарзанди йўқ, ҳаммаси қиз. Ўғил фарзанди бор инсон, ўғли йўқ кишини камситиши ёки “нексия” минган киши “москвич” минганни таҳкирлаши, оддий кийинган кишини башанг,зўр кийинган кимсани назарписанд қилмаслиги ва ҳоказо... бу хақ,ида Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қилдилар:

Ким бир биродарини бир айбда айбласа, ўша айбга мубтало бўлмасда ўлмайди

Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига келиб, дедим: “Ё Расулаллоҳ, менга васият қилинг”. Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қилдилар: “Бир киши сени айбингни билиб олиб, юзингга солса, сен унинг айбини билсанг ҳам, юзига солмагин. Қўявер балосига ўзига, савоби сенгадир

НАСИҲАТ. “Эй Одамизод, сен сонияларсан, сен кунларсан, сен бир неча кундан иборат бўлган умрдан иборатсан, сенинг бир кунинг ўтса сени умринг ўтди, яъни худди сени бир қисминг бўлиниб кетаётгандек. Энди ўзингга бир қарачи шу пайтгача сенинг қанча қисминг бўлиниб кетди. тонг отиб кеч кираяптими, умр ўтаяптими, демак сен ҳам ўтасан. Демак вақт дегани бу сенинг умринг дегани. Худодан қўрқ ва сенга қабрда ҳамроҳ бўладиган хайрли амалларни қилиб ол. Чунки фақат ана ўша амаллардан сенга фойда қолади.

Эрқулов Мухаммадмаъсум

Мир Араб олий мадрасаси талабаси


[1]Ҳужурот 11

. .