Аллоҳ таоло юртимизни Ислом нури билан мунаввар қилганда, баъзи саҳобаи киромларга Нисо ва Марв каби шаҳарларда истиқомат қилишларини насиб этди. Албатта, саҳоба розияллоҳу анҳумлар бор жойда ҳадис дарслари уюштирилади. Одамлар теварак атрофдан улар бор жойга кела бошладилар.
Натижада яхшигина ҳадис мактаби ташкил топди. Кейинчалик, бу мактаб Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ал-Марвазий ва Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий каби етук алломалар, буюк муҳаддисларни тарбиялаб етиштирди. Нисодан эса энг мўътабр олти ҳадис китоби (“Сиҳоҳи ситта”)нинг бирини тузган Имом Насаий етишиб чиқдилар.
Марв ва Насодан кейин ҳадис илми бошқа ўлкаларга ҳам тарқалади. Турли жойлардан буюк муҳаддислар етишиб чиқдилар. Уларни номма-ном санаб чиқиш мушкул, фақат энг машҳурларидан баъзиларини зикр қилиш билан кифояланамиз.
Юқорида Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ал-Марвазий, Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий ва Имом Насаийларни айтиб ўтдик. Улар билан бир қаторда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий Самарқандийларни ҳам бутун Ислом олами ҳадис илмининг пешволари деб тан олган.
Умуман ҳадис илми бўйичаҳечбирмусулмонюрти бизнингюртимизолдигатуша олмайди. Дунё бўйича энг мўътабар ҳадис китоблари олтита бўлиб, шундан бештасига ҳамма якдил иттифоқ қилган. Булар Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насаийларнинг китоблари. Шулардан учтаси–Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насаийлар юртимиз фарзандларидир.
Олтинчи ўрнига учта китоб даъвогарлик қилади. Улардан бирининг эгаси бўлмиш Имом Доримий Самарқандий ҳам юртимиздан чиққан.
Албатта, бундоқ натижаларга эришиш ўз-ўзидан бўлавермайди. Ўша вақтдаги илмий муҳит, турли ҳадис мактаблари орасидаги ўзаро мусобақа, устоз ва толиби илмларнинг кўплиги тараққиётга ўз ҳиссасини қўшган. Шунчалик буюк имомларнинг етитшиб чиқиши, ўз-ўзидан, яъни пойдеворсиз, асоссиз, керакли омилларсиз бўлмайди. Шунчалик мўътабар китобларнинг пайдо бўлиши тасодифан эмас.
ИМОМ БУХОРИЙ
Бу буюк имомнинг тўлиқ исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн ал Муғийра ибн Бардизба Жўъфий Бухорий.
Имом Бухорий илмли, аҳли фазл ва солиҳ оилада Жума намозидан кейин, 194 ҳижрий йилнинг, Шаввол ойидан ўн уч кеча қолганда, Бухоро шаҳрида дунёга келдилар.
Имом Бухорийнинг болалик йиллари аосан илм талабида ўтди. Кейин кўплаб диёрларга сафар қилиб илм олдилар ва ҳадис жамладилар.
Аллоҳ таоло Имом Бухорийга катта фазл ва шараф ато қилди. Илм йўлида қилган хизматлари самараси ўлароқ у кишининг шуҳратларини бутун дунёга тарқатди. Имом Бухорий асрлар оша мўмин – мусулмонлар қалблари тўридан жой олиб, уларнинг мақтовларига ва улуғлашларига мушарраф бўлиб келмоқдалар. У кишининг мақтовида айтилган ва ёзилган гапларни тўлиқ келтиришнинг иложи йўқ бўлса керак. Биз улардан баъзиларини тақдим этиш ила кифояланамиз.
Аҳмад ибн Сайёр Марвазий: «Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра
Жўъфий Абу Абдуллоҳ илм талаб қилди. Одамлар ила мажлис қурди. Ҳадис излаб сафар қилди ва унда моҳир бўлди. У гўзал маърифатли, яхши ҳофизали эди ва фақиҳлик ҳам қиларди».
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: «Хуросон Муҳаммад ибн Исмоилга ўхшаш кишини етиштирмаган».
Мусо ибн Ҳорун Ҳаммол: «Менимча, аҳли исломлар барчаси жамланиб Муҳаммад ибн Исмоилга ўхшаш яна бир кишини таъйин қилмоқчи бўлсалар эплай олмайдилар».
Имом Бухорий ҳақидаимом Субкий айтадилар: «Умусулмонларнингимоми, муваҳҳидларнинг ўрнаги, мўминларнинг шайхи, Пайғамбарлар саййиди ҳадислари суянчиғи, дин низоми муҳофизи ва Жомеъус Саҳиҳнинг соҳибидир».
Имом Бухорий ўзларининг «Жомеъус Саҳиҳ» китобларида фақатгина саҳиҳ ҳадисларга эътимод қилганлари ҳақида гаплар керагидан ҳам кўп. Бу ҳақиқатни у кишининг ўзлари очиқ – ойдин айтганлар ва бошқа уламоларни бу гапни қўллаб – қувватлаганлар.
ХатибБоғдодийўзсанадиилаИброҳимбинМаъқалданривоятқилади:
«Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг «Жомеъ» китобимга саҳиҳдан бошқани киритмадим. Чўзилиб кетмасин деб саҳиҳларни ҳам тарк қилдим» деганини эшитдим». Имом Бухорий ўта парҳезкор ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлайдиган зот эдилар. Ҳадисларни таҳоратли ва поклик ҳолдагина ривоят қилар эдилар.
Хатиб Боғдодий ўзининг «Тарихи Боғдод» китобида Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрийдан ривоят қилади:Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий менга «Саҳиҳ китобимга олдин ғусл қилиб, икки ракъат намоз ўқимай туриб бирорта ҳадис киритмаганман», деди».
Ҳофиз Шамсиддин Заҳабий «Тарихул Ислом» китобида қуйидагиларни ёзади: «Аммо Бухорийнинг «Жомеъус Саҳиҳ»и Аллоҳ таолонинг китобидан кейинги Исломнинг энг улуғ ва афзал китобидир. У китоб бизнинг вақтимизда одамлар учун энг олий санаддир. Ўттиз йилдан буён уни эшитиш олий мақом эканлигидан хурсанд бўлиб юрадилар. Бугун қандай бўлишини ўзингиз билиб олаверинг. Агар бир одам ул китобни эшитиш учун минг фарсах йўл юрса, сафари зое бўлмайди».
«Саҳиҳул Бухорий»нинг уламолар, муҳаддислар ва фиқҳийлар мазҳаблари ва ижтиҳодлари турли бўлишига қарамай барчалари бараварига чуқур ўрганганлари, таҳлил ва шарҳ қилганлари, мухтасар ва ҳошиялар ёзганларидан билиб олинса ҳам бўлади. Уларни таърифлаш ва ўрганиш учун алоҳида китоблар ёзишга тўғри келади.
Замондош уламоларда дотор Абдулғани Абдулхолиқ ўзининг «Имом Бухорий ва унинг саҳиҳи» номли асарида «Саҳиҳул Бухорий»га боғлиқ шарҳ, ҳошия ва мухтасарлардан бир юз ўттиз биттасини келтирган.
Имом Бухорийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганган мутахассисларнинг тадқиқотлари натижасида у зотнинг қаламига мансуб китобларнинг рўйхати тузилган. Улар қуйидагилардан иборат:
1.Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ.
2.Ал-Адаб ал-Муфрад.
3.Ат-Тарих ал-Кабир.
4.Ат-Тарих Ал-Авсат.
5.Ат-Тарих Ас-Сағир.
6.Китобуз Зуафо.
7.Китобус сунан фил фиқҳ.
8.Холқу афъолул ибод.
9.Ал — Асмаа ва Куний.
10.Ал-Қироату холфал имом.
11.. Китобул ҳибати.
12.. Рафъул ядайни Фис Солати.
13.. Биррул Волидайни.
14.. Ал-Жомеъ ал-Кабир.
15.Ал-Муснад ал-Кабир.
16.Ат-Тафсир ал-Кабир.
17.. Китобул Ашриба.
18.Асомис Саҳоба.
19.Ал-Ваҳдон.
20.. Китобул Мабсут.
21.. Китобул илал.
22.. Китобул Фавоид.
23.. Китобул Қазоёс Саҳобати ват Тобеъийн.
24.. Машийхатул Бухорий.
Турли манбаларда, «Табақотуш Шофеъийя» ва «Фатҳул Борий»нинг муқаддимасида Имом Бухорий бир оз араб тилида шеър ҳам ёзганлари ҳақида маълумот берилган ва ўша шеърлардан намуналар келтирилган.
ИМОМ ТЕРМИЗИЙ
Имом Абу Ийсо Муҳаммад ибн Ийсо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок ас-Сулмий аз- Заририй ал-Буғий Термизий ҳозирги Термиз шаҳридан олти фарсах узоқликда жойлашга Буғ қишлоқида 209 ҳижрий санада таваллуд топдилар.
Имом Термизийнинг китоблари “Сунани Термизий” “Саҳиҳ Бухорий” ва “Саҳиҳ Муслим” китобларидан кейинги ўринларда туради. У зот ҳадисни жамлашликда ва уни аниқлашда, ёдлашда ва зикр қилишда алоҳида бир мақомга эга эдилар.
УкишинингшогирдлариданбўлганАбуСаъдИдрийсийустозларинисифатлаб, ёдлашлари, зеҳнлари тўғрисида, зарбул-масаллар битилганини айтадилар.
Шогирдларидан яна бирлари: “Имом Бухорий вафотларидан кейин Хуросонда Абу Ийсо Термизийдек илмда, зеҳнда, тақвода, зоҳидликда бирор киши топилмас эди”, деб айтади.
Ибн Атийя: “Менинг ҳузуримда Имом Бухорий ва Муслимнинг китобларига қараганда Имом Термизийнинг китоблари нурлироқ ва тушинарлироқ”-деб айтадилар. “Нима учун?”-деб сўралганда, Атийя: “Чунки иккита Имомнинг китобларидан фақатгина илм ва маърифат аҳлларигина фойдалана олишади халос”-деб айтган эканлар.
Имом Термизий кўп китобларнинг муаллифидир. Айниқса “Сунан” китоблари китобларининг чиройли, фойдаси кўп бўлиб, такрор сўзлари оз, чиройли тартибда ёзилган китобдир. Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ Холидий Имом Термизийнинг “Жомиъ ас-Саҳиҳ” китобларини сифатлаб: “Кимнинг уйида мана шу китоб бўлса, гўёки уйида Пайғамбаримиз гапираётгандек бўладилар”, деб айтадилар.
У зотдан бизга қуйидаги китоблар мерос бўлиб қолди:
1.“ал-Жомиъас-Саҳиҳ”,букитоб“Саҳиҳат-Термизий”номибиланмашҳурдир.
2.“Шамоилун Набавия”.
3.“Илалул муфрад”.
4.“Илалу фий охири жомиъ”.
5.“Китобу Зуҳд”.
6.“Китобут Тарих”.
7.“Асмоу Саҳоба”.
8.“Асмо ва куна”.
9.“Китобу фий асари мавқуфа”.
Имом ат-Термизийни “Саҳиҳ” китобларига кўплаб шарҳ ва мухтасарлар ёзилган.
ИМОМ НАСАИЙ
Имом, ҳофиз, шайхулислом Аҳмад ибн Шуъайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ибн Динор Абу Абдуллоҳ Хуросоний Насаий ҳижратнинг 215 йили Хуросоннинг шаҳарларидан бири бўлган Нисода дунёга келдилар.
Бу зот китоби “Саҳиҳ” деб тан олинган олти имомнинг биридир. Имом Насаий илм талаб қилиб Хуросон, Ҳижоз, Миср, Ироқ, Арабистон ярим ороли, Шом каби юртларни кезиб чиқдилар. Сўнгра Мисрда “ал-Қанадийл” номли машҳур китоб бозори бўлган тор кўчада яшадилар.
У зотнинг сифатларини зикр қилиб Дорақутний айтадиларки: “Абу Абдураҳмон ҳадис илмида эсга олинганларнинг муқаддами эдилар”.
Ибн ал-Асийр “Жомиъ ул-Усул” китобида: “Насаий Шофеъий мазҳабида эдилар ва Шофеъий мазҳабида “Ҳаж” китоблари бор», деган.
У киши тақволи, талабчан бўлиб Довуд пайғамбарни рўзасида давомли эдилар”, деб айтадилар. Бу зот ровийларни ўз вақтида жароҳатлаб, ўз вақтида таъдил этардилар. Шунингучунжурҳватаъдиллариуламоларорасидаэътиборлидир. Имом Насаий таълиф этган китоблари қуйидагилар:
1.“Сунани кубро ва суғро”.
2.“Хасоису фий фазли Али ибн Абу Толиб ва оли байт”.
3.“Китобу зуафо вал матрукийн”.
4.“Маносику Насаий”.
5.“Жамъу муснад Молик ибн Анас ва муснад Али ибн Аби Толиб”.
Имом Насаийнинг “ас-Сунан ал-Кубро” китоблари аввалига кўпгина заиф ҳадисларни ҳам ўз ичига олган эди. Кейин эса, заиф ҳадисларни олиб ташлаб, саҳиҳларини қолдирганлар ва бу китобларнинг “ал-Мужтабаъ” деб номлаганлар. Мазкур китоб бизнинг вақтимизгача етиб келган.
ИМОМ ДОРИМИЙ
Ҳофиз Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий ад-Доримий 182 ҳижрий санада Самарқанд шаҳрида дунёга келдилар.
Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Мансур Шерозий айтадилар: “Имом Доримий ақлда, фаҳмда, фазлда, динда етук эдилар. У зотнинг ёдлашлик зеҳнлари, ҳалимликлари, босиқликлари, тиришқоқликлари, дунёда зоҳидликлари, ибодатлари зарбулмасал қилингандир”.
Имом Доримий биринчи илмий ишларини Самарқандда бошладилар. Хуросондаги
уламолар ҳузурида ҳам бўлдилар. Ундан кейин Ироқ, Шом, Миср, Макка, Мадина юртларида бўлиб, у ерлик уламолардан ҳам фойдаландилар. Ҳадис илмидаги қилган асосий ҳаракатлари Самарқандда зоҳир бўлди.
ИмомДоримийнингэнгмашҳуркитоблари“СунаниДоримий”бўлиб,букитоб мўътабар олти китобнинг биридир, ҳам дейилган. Уламолар “Саҳиҳ китоб” эгалари, деб бешта имомга иттифоқ қилдилар. Булар Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд, Насаийлардир, лекин олтинчисига ихтилофлар бор. Баъзилари “Сунани Ибн Можа” ва яна баъзилар “Муваттоъи Молик” дейишса, бошқалари “Сунани Доримий” дейишади. “Сунани Доримий”нинг олтинчи китобликка ҳақли эканига далил шуки, у иснодда заифкишиларнингозлиги,жумҳуруламоларданажрамаганлиги,инкорэтилган гапларнинг топилмаслиги жиҳатидан ажралиб туради. Имом Доримий ҳадис илми билан чегараланиб қолганлари йўқ, балки тафсир, фиқҳ каби илмларда ҳам етук олимлардан эдилар. Бу зот “Бисавми мустаҳоза вал мутаҳаййира” деб номланган фиқҳ китобимуаллифидирлар.ВаянаҚуръониКаримнингбаъзижузларигатафсир ёзганлар, лекин тафсирлари бизгача етиб келмаган.
Имом Доримийнинг ушбу “Сунан” китоблари 3465та ҳадисни ўз ичига олгандир.
Имом Доримий Марв шаҳрида 255 ҳижрий сана, Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни вафот этдилар. Арафа–Жума кунида дафн қилиндилар.
Азимжон Якубов
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси
Бухоро давлат университети магистранти
https://doi.org/10.5281/zenodo.10012079
References:
1.Khojayorov A. THE SCIENTIFIC–LITERARY ENVIRONMENT OF THE NASAF OASIS IN THE MIDDLE AGES // Educational Research in Universal Sciences. – 2023. – Т. 2. – №. 3. – С. 885-888.
2.Asilbek K. History of Sufism in Nasaf Oasis // Intersections of Faith and Culture: American Journal of Religious and Cultural Studies (2993-2599). – 2023. – Т. 1. – №. 6. – С. 15- 19.
3.Хўжаёров А. ЎРТА АСРЛАРДА НАСАФ ВОҲАСИ ИЛМИЙ–АДАБИЙ ҲАЁТИ // Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2023. – Т. 2. – №. 7. – С. 41-43.
4.Ходжаёров А. О. СОМОНИЙЛАР ДАВРИДА НАСАФ ШАҲРИНИНГ ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ // ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ. – 2023. – Т. 6. – №. 1.
5.Хўжаёров А. О. ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ АҲАМИЯТИ // INTERNATIONAL CONFERENCES. – 2022. – Т. 1. – №. 21. – С. 99-103.
6.Бўриев О., Искандаров Ш., Хўжаёров А. Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон” асари ноёб этнографик манба сифатида //Academic research in educational sciences. – 2022. – №. 3. – С. 399-411.