9-май — хотира ва қадрлаш куни
Muallif: . .
Sana: 08.05.2024
274

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор диққат марказидадир.

9-май юртимизда кенг миқёсда “Хотира ва қадрлаш куни” катта тантаналар билан нишонланиб 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар ҳотираси ёд этилади ҳамда уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.

Нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш касаба уюшмаларида анъанага айланган.

Фашизмга қарши урушда мардонавор жанг қилган, оғир машаққат ва мусибатларни бошдан кечирган қаҳрамонлар ва халқимиз асрлар давомида орзу қилган эркинлик учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша ёдимиздадир албат!

. .