ЯШИЛ МАКОН ЛАЙИҲАСИ
Muallif: . .
Sana: 18.11.2024
74

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бирор-бир мусулмон кишиси бир дарахт ўтқазса, ёки бир нарса экса, бас ундан қуш ёки инсон тановул этиб, манфаатланса, шу сабабдан унга садақа қилганлик савоби бўлади”, деганлар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиши борасида ҳудудларда турли дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Мир Араб олий мадрасасида Олий мадраса ректори устоз Жобир домла Элов бошчилигида мадраса ҳудудида турли хил турдаги манзарали кўчатлар ўтқазилди.

Аллоҳ таоло барчамизни суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларини ўрганиб, амал қиладиганлардан қилсин, дунёвий ишларимизни ҳам ихлос билан Аллоҳ розилиги учун қилиб, ибодат қилганнинг савобини олишимизни насиб этсин. Амин!

. .