Вақтни нимага сарфлаяпмиз?
Muallif: . .
Sana: 26.03.2026
74

Барчамизга бир хил вақт-муддат (бир кунда 24 соат) берилади. Аммо бу вақтни нимага, қандай сарфлашимиз борасида доим ҳам ўйлайвермаймиз.

Ҳар ким вақтини турлича бошқаради. Кимдир беҳуда ишларга сарфласа, кимдир ҳар дақиқасини қадрлаб, яхши ишларни амалга оширишга интилади.

Америкада вақтни бошқариш мавзусида олиб борилган бир тадқиқотда олимлар шундай натижани аниқлаганлар: Агар оддий инсоннинг ўртача умри олтмиш йил деб олинса, ҳаёти давомида кундалик машғулотларга қуйидаги миқдорда вақт сарфлар экан:

Ризқ топиш (ишлаш) — 9 йил

Оёқ кийим боғлаш — 8 кун

Йўл белгиларини (светофорларни) кутиш — 1 ой

Сартарошхонада ўтириш — 3 ой

Тишларни чўтка билан тозалаш — 3 ой

Шаҳарлардаги тирбандликларда кутиш — 5 ой

Ҳожатхонада ўтказиладиган вақт — 6 ой

Китоб ўқиш — 2 йил

Овқатланиш — 4 йил

Уйқу - 20 йил

Бошқа майда машғулотлар — бир неча кун ва ҳоказо.

Тадқиқотда яна шу ҳам қайд этилганки, инсон кунига ўртача:

турмуш ўртоғи билан бор-йўғи 6 дақиқа,

фарзандлари билан эса фақат ярим дақиқа суҳбатлашар экан.

Ушбу статистикага таяниб айтиш мумкинки, агар инсон 60 ёшга етса, у фарзандлари билан жами 210 соат, суҳбатлашган бўлади, холос.

Телефонга сарфлайдиганини берилмаган, агар уни ҳам аниқ ҳисобланса, асосий ўринга чиқиб оларди. Тўғрими?

Хуллас, вақт ғанимат, яхши ишларга сарфлайлик!

Вақт гўё қилич каби, агар сен уни кесмасанг, у сени кесади".

Аллоҳ вақтимизга барака берсин!

Манба

. .

Eng ko'p o'qilgan Nuqtai nazar