КИТОБИМ
Muallif: . .
Sana: 12.03.2021
623

Кўзим тўймас қанча боқсам ҳам,

Сенла доим бирга бўлсам кам.

Соғинчимдан кўзлар тўла нам,

Жондан азиз менинг китобим.

Дунёларни сен билан кезай,

Саодатни қалбимла сезай.

Ҳаётимни сен билан безай,

Жондан азиз менинг китобим.

Зулматлардан чиқдим сен сабаб,

Сенда бордир бутун бир адаб.

Айрилиққа бўлмас ҳеч чидаб,

Жондан азиз менинг китобим.

Гўё йилдир сенсиз ўтган кун,

Ҳаловат ҳам бўлмас ўша тун.

Қалбим йиғлар ҳолим ҳам юпун,

Жондан азиз менинг китобим.


Мир Араб олий мадрасаси талабаси Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо

. .