ИХТИЛОФ ДИНИМИЗГА ЗАРАРДИР
Muallif: . .
Sana: 10.03.2023
25987

Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга қиёмат кунигача яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар бўлсин.

Икки мусулмон, «ихтилоф» ва «тарқоқлик» кўринишлари ҳозирги исломий ҳаракатлар учун офат эканида ихтилоф қилмаса керак. Ҳолбуки, ихтилоф ва тарқоқлик исломий даъватнинг мумкин бўлгани қадар фалаж қилаётган касалликдир. Шубҳасиз, ихтилоф ва тарқоқликнинг катта омили ва хатарларидан бири - таассуб, гуруҳбозлик ва ғурурдир.

Афсуски, бу кўриниш исломий ислоҳий ҳаракат ва жамоатларнинг аломатларидан бирига айланди. Шунинг учун ҳам ҳар бир гуруҳ ўзидаги нарса билан қувонмоқда ва ўзини эргашишга, Ислом умматининг этакчилигини қўлга олишига лойиқ ҳамда унинг барча муаммоларини ҳал этишга қодир, деб айтмоқда. Баъзи Исломий ҳаракатлар ўз жамоатига мансуб бўлмаган мусулмонлар оммаси, даъватчиларни лаёқат, фикрлаш ва манфаатларни идрок этиш даражасидан пастроқ, энг озида эса уларга «бечоралар» каби шафқат ва эътиборсизлик билқан назар ташламоқдалар. Ҳатто, баъзи жамоатлар ўзини «Бизгина мусулмонлар жамоатимиз», ёки «Шу номга биздан бошқаси лойиқ эмас» демоқдалар.

Бу бузғунчиликнинг манбаи инсонлар қалбида дўстлик маъноларини булғади. Шунинг учун ҳам, бундай кишиларнинг эътиқоди соғлом бўлган барча мусулмонлар билан дўстлашиш ўрнига, ўзи мансуб бўлган жамоати, ёки тоифаси, ёки қавми билангина дўстлашаётганини кўрасиз. У ўз гуруҳининг дастури асосида дўстлашиб, душманлашлашмоқда ва ўша гуруҳнинг кўз ойнаги билан кўрмоқда.

Бу «аҳлуссунна» (суннат аҳллари) нинг мусулмонларга қаратилган, Ислом номи остида бирлаштирадиган назариясидир. «Аҳлуссунна» дан бошқа бидъатчи ва гуруҳбозларнинг назарияси эса, кунимиздаги исломий ҳаракатларнинг асосий белгилари бўлган ихтилоф ва тарқоқликка олиб борадиган назариядир. Бу белгини Аллоҳ таъоло мазаммат қилди ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқиқладилар. Аллоҳ таъоло деди: «Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушланглар, тарқоқ бўлманглар!»; (Оли Имрон: 103)

«Сиз динларини парчалаган ва гуруҳ-гуруҳ бўлган кишилардан эмассиз». (Анъом: 159)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ихтилоф қилманглар! Чунки, сизлардан аввал гилар ихтилоф сабабли ҳалок бўлдилар». (Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривояти)

Таъқиқлар нақадар кучли бўлмасин, кўплаб исломий ҳаракатлар ва даъватчилар ихтилоф балосига мубтало бўлдилар. Чунки, уларнинг дастури, услуби ва ҳаракатларида тарқоқлик давом этмоқда. Ачинарлиси шуки, ушбу ҳаракатлар ихтилофларни кучайтирмоқда. Бизнингча, муаммоларнинг илдизи шахсларнинг тушунча ва хоҳишларидадир. Унинг сабаби эса, Аллоҳнинг Китоби, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва салаф солиҳ йўлидан узоқ бўлишдир.Бунинг қаршисида эса, таассуб, ғурур ва «аҳлуссунна вал-жамоа» нинг ҳақиқат асосида бирлашиш ва Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини ушлашни тақозо қиладиган эътиқодини ушламаслик бордир-ки, бу сабаблар билан ихтилофлар йўқолади. Биз ушбу даъватимиз билан исломий ҳаракатлар ва даъватчиларни ўзларидаги салаф дастурига нисбатан эътиқодий ва сулукий ихтилофлари билан бирлашишларига чақирмоқчи эмасмиз. Бундан Аллоҳ сақласин! Мақсадимиз, уларнинг барчасини ҳақиқат асосида бирлашишларидир. Ҳақиқат эса, Аллоҳ таъолонинг Китоби, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва салаф солиҳнинг меросидир.

Исломов Асилбек
Мир Араб олий мадрасаси талабаси

. .