АҲЛИ СУННА ВАЛ-ЖАМОА АҚИДАСИДАГИ БИР МАСАЛАДАН ОЛИНАДИГАН АЙРИМ ФОЙДАЛАР
Muallif: . .
Sana: 30.11.2021
331

АҲЛИ СУННА ВАЛ-ЖАМОА АҚИДАСИДАГИ БИР МАСАЛАДАН ОЛИНАДИГАН АЙРИМ ФОЙДАЛАР

Содруш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Маҳбубий ал-Бухорий айтадилар:

"Дарҳақиқат, куфр ва гуноҳ ишлар (бандаларнинг ӯз ихтиёри билан қилган касби бӯлиши билан бирга) Аллоҳнинг яратиғи экани борасида айтилган машойихларимиз гапларида кӯплаб фойдали мулоҳазалар зикр қилинган:

1) Бу (яъни, куфр ва гуноҳ ишлар ҳам худди иймон ва тоатлар каби Алоҳнинг яратиши билан бӯлиши) Аллоҳнинг қудрати комил эканига далил бӯлади. Чунки Аллоҳ таоло буткул бир-бирига зид ва қарама-қарши бӯлган ишларни яратиш ва вужудга келтиришга қодирдир;

2) Аллоҳ таоло яхши ва ёмон ишларни яратиши сабабли шу нарса аён бӯладики, У Зот қиладиган ишларини бирор ҳожат туфайли қилмайди, бирор манфаатни жалб қилиш учун қилмайди, бирор зарарни бартараф қилиш учун қилмайди;

3) Бу билан яна шу нарса зоҳир бӯладики, Аллоҳ таоло махлуқотларидан беҳожат ва Ӯз Зоти билан азиздир, дӯстларининг кӯплиги билан азиз бӯлиб қолмайди ва душманларининг бисёрлиги сабабли зарар кӯрмайди".

Мир Араб олий мадрасаси ӯқитувчиси Асрорхон Маҳмудов таржимаси.

. .