Илмий Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди
Muallif: . .
Sana: 30.11.2021
488

Ўзбекистон сўнги йилларда ислом дини, маданияти, миллий ва маданий қадриятлар тарихи ва уларнинг бугунги кундаги аҳамиятини ўрганишга, ютуқларини тиклашга эътибор қаратаётган мамлакатлардан биридир. Шу жиҳатдан Республикамизда фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, хусусан, етакчи ўқув масканларидан бўлган Ўзбекистон халқаро ислом академиясида олиб борилаётган изланишлар ва илмий тадқиқотлар алоҳида аҳамиятга эга. 2021 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи ДСc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис доирасида Мир Араб олий мадрасаси катта ўқитувчиси Азизхўжа Иноятовнинг “Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-Сахих” асаридаги тафсир илмига оид карашлари” мавзусида 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ҳимояси ҳам бўлиб ўтди. Мажлис иштирокчилари томонидан илмий ишнинг жуда долзарб мавзуга бағишланганлиги, аждодларимиз меросини ўрганиш, буюк алломаларимиз қолдирган илмларни тушунарли тарзда, янги-янги кашфиётлар билан халқимизга етказиш ҳар зиёлининг шарафли бурчи эканлиги, айникса, Имом Бухорийдек қомусий олим, муҳаддислар султони бўлган алломанинг ижоди, илмий фаолияти барча учун бирдек аҳамиятли эканлиги таъкидлаб ўтилди. Илмий Кенгаш мажлисида шунингдек, “Aбу Шакур Кеший “Тамҳид” асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни” мавзусида тадқиқотчи Соатмурот Примовнинг 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси ҳам бўлиб ўтди. Илмий мажлис якунида кенгаш аъзолари томонидан Соатмурот Примов Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослигидан исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳамда Aзизхўжа Иноятов эса Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга муносиб экани бир овоздан маъқулланди.

. .