Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилганларида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ихлос-муҳаббат қилганлари учун ижобат бўлди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
أُدْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ
"Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман". (Тафсири ҳилол, ғофир сураси, 60-оят).
Демак, Аллоҳ таолодан нимани сўрасак ижобат қилади.
حَدَّثَنَا أبُو مَعْمَرٍ قَالَ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَارِثِ خَالِدٌ عَنْ عِكْرِمَةَ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ ضَمَّنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ وَقَالَ "اللَّهُمَّ عَلِّمْهُ الْكِتَابَ" الجامع الصحيح
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганлар: "Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мени бағриларига босиб: "Илоҳи, бунга Қуръони каримни ёд олмоқни ва тушунмоқни муяссар айлагин", - деб дуо қилдилар". (Саҳиҳул Бухорий).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини Аллоҳ таоло ижобат қилди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳаётлик чоғларида "Таржиманул қуръан" Қуръон таржимони лақаби билан машҳур бўлдилар.
Хулоса ўрнида айтамизки: Пайғамбарларнинг, Уларнинг меросхўрлари олимларнинг ва аҳли илмларнинг дуоси ижобат.
Булардан дуо оладиган бўлсак, албатта ихлос-муҳаббат қилишимиз шарт.
Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло бизларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга меросхўрларидан қилсин ва дуоларимизни ижобат қилсин.
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Аъзамжон Тошбоев.
