Бўлимлари:
1. Кириш.
А) Илм сўзининг луғат ва истилоҳ жиҳатидан маноси.
Б) Илмга берилган таъриф.
2. Ислом динида илмга эьтибор.
А) Ояти карималарда илмни зикр қилиниши.
Б) Диний ҳамда дунёвий илмларни уйғунлиги
3. Юртимизда илмга эътибор.
A) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг илм борасидаги сиёсати.
4. Илмнинг фазилатлари.
А) Ҳадиси шарифларда илмнинг фазилатлари.
Б) Салаф уламоларинг илм фазилатлари тўғрисидаги сўзлари.
5. Ҳулоса
Келтирилган ҳар бир малумотларда муаллифлик ҳуқуқига тўлалигича амал қилинди ҳамда шахсий билим ва қарашлар билан ёритилди.
Илмнинг моҳияти ва унинг фазилатлари.
Мен авваламбор бу мавзуга киришишдан аввал илм тўғрисида ва унинг моҳияти борасида сўз юритмоқчиман. Биз фойдаланаётган “Илм” сўзи луғатда “билмоқ, тушунча ҳосил қилмоқ, бир нарсанинг ҳақиқатини, моҳиятини билмоқ” каби маъноларни англатади. Шунинг учун, Ислом уламолари илмга “ҳақиқатни худди воқеликдагидек идрок қилиш илмдир” деб таъриф беришган. Бунинг маъноси шуки, олинган маълумот бир нарсанинг асл моҳиятини тўғри англацагина, ундан дунё ва охиратимизга манфаат ҳосил бўлсагина чинакам илм ҳисобланади. Яна бир таърифда [1]العلم هو إدراك الواقع أو الأمر على الحقيقة деб келтирилган, маъноси: “Воқеаликни ёки бирор ишни ҳақиқатига кўра англашдир”.
Илм тушунчасига муқаддас ислом дини қандай қарайди? Энди шунга тўхталиб ўтамиз. “Илм” сўзи Қуръони каримда 765 маротаба такрорланади. Бу эса Aллоҳ таолонинг наздида илмнинг нақадар муҳимлигини кўрсатади. Аллоҳ ўз Каломида марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур[2]…”. Муқаддас Ислом динимиз чақираётган илм қандай илм ўзи? Бu илм билимсизликни йўқотадиган барча илмлардир. Диний илмлар бўлса ҳам, дунёвий илмлар бўлса ҳам (табиат илми, психология, тарих, жуғрофия, социология, алгебра ва бошқалар) Аллоҳ мусулмонларни мана шу барча илмларни ўрганишга қизиқтиради. Шоядки, шу илмлар орқали Аллоҳнинг қудрати, улуғлигини чуқур тушунсалар. Бундан ташқари, ўз ҳаётларида шу илмлардан манфаатдор бўладилар. Қуръон оятларида табиий илмларни ўрганишга чақириқлар бор. “Унинг белгиларидан (яна бири) - осмонлар ва Ерни яратиши ва сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни
хилма-хиллигидир. Албатта, бунда барча оламлар учун аломатлар бордир[3]”. Бу оятда зикр қилинган “олимлар” дан мурод, Аллоҳ ер юзида яратган махлуқотларнинг сир-асрорларини билувчи шахслардир. Бу оятнинг мавзуси ҳам табиий илмлардир. Чунки табиий илмлар борлиқдаги нарсаларни ва уларнинг хусусиятларини ўрганади. Осмонлару Ернинг яратилиши, инсонларнинг ранглари ҳам турли хил эканлигини айнан жуғрофия фани ўргатиши фикрларимизга далилдир. Оятдаги “ва тилларингизни турли хил қилиб яратдик” деган турли миллат вакилларини тилларини ўрганишга тарғиб бор. Бу ҳозирги чет тиллини ўрганишга далил эмасми? Инсон жинсларини ва ҳайвонот оламини эса антропология, зоология, биология каби фан илмлари ўрганади [4].
Қайси жамиятда ёки давлатда бўлсин, илмга эътибор қаратилса, бу жамиятни равнақ топганини кўрасиз. Бунга мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёйев ҳам алоҳида эътибор қаратган. Ҳозирда давлатимиз тузумида ҳам илм-маърифат асосий ўринга чиққан. Илм-фанни ривожлантириш йўлида давлатимиз раҳбари - “Уч йилда жуда кўп соҳаларда ислоҳотлар бўляпти. Лекин мен учун енг нозик, мен учун енг керак соҳа – бу таълим-тарбия, айниқса, мактаблар. Мен бунга жуда катта еътибор беряпман, бу андоза бўлади, бу ишимизнинг бошланиши[5]” деб таъкидлаганлар.
Юртимизда илм-фанни ривожлантиришда унинг барча жиҳатларига эътибор қаратилаётгани илм йўлидаги ҳар бир инсонни ҳурсанд қилади. Ҳусусан, диний соҳада ҳам таълимга еътибор юқори даражада. Призидентимиз 2023-йил 17-феврал куни Бухоро шаҳридаги Мир Aраб олий мадрасасига ташрифлари чоғидаги фикрлари яққол мисолдир. “Бундай узоқ тарихга эга таълим даргоҳлари жуда кам. Бугун унинг шароитини яхшилаб, тарихий адолатни тиклаганимиз хайрли иш бўлди, деб ўйлайман. Демократик ислоҳотларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик кириб келди. Шу билан бирга, ахборот макони ҳам очиқ. Интернетда илмий асоси бўлмаган турли талқинлар ҳам бор. Лекин уларни тажрибасиз ёшлар қайердан билади? Буни сизга ўхшаган илмли кишилар, имом-хатибларимиз исботлаб, тўғри тушунтириб бериши керак” дедилар Шавкат Мирзиёйев.[6]
Ҳамма замонларда кишининг илм олиши, салоҳиятли, етук бўлиб улғайиши, эл-юрт манфаати учун хизмат қилиши ва илм фан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши долзарб саналган масалалардан ҳисобланади. Илм инсонларга дунё ва охиратда энг тўғри йўл кўрсатади. Уни талаб қилган киши сахий, камтарин, журъатли, иффатли бўлиш бахтига эришади. Бахиллик, қўрқоқ ва журъатсизлик, манманлик, исрофгарчилик каби ёмон ахлоқлардан ўзини сақлаб, кишилар кўрганларида суҳбатига ошиқадиган гўзал ҳулқ эгаси бўлиб камол топишига сабаб бўлади. Илм инсонга нима фойда-ю, нима зарар эканини билдиради. Бу йўлдаги инсон орзу-мақсадларига илм орқали йетишади.
Илмнинг фазилатига тўхталсак, буюк аллома Маҳмуд аз-Замахшарий “Эй инсон фарзанди, сен илмли ва адабли бўл. Илм ва адаб сенга мушфиқ отангдек бўлсин” деган эканлар. Яна бир ривоятда Aли разияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: “Олим рўзадордан ҳам, намозларида қоим намозхон ва мужоҳиддан ҳам афзалроқдир. Aгар олим вафот этса Ислом дарз кетади, у ёриқни фақатгина илмли ўринбосаргина ямаши мумкин”.[7]
Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, дедилар”.
Ҳадиси шарифларда эса, илм фазилати қуйидагича баён этилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Кимга Aллоҳ яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ (теран англовчи) қилиб қўяди” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна марҳамат қиладилар: “Олимлар Пайғамбарларнинг ворисларидир”. Маълумки, пайғамбарлик рутбасидан устунроқ ҳеч бир рутба йўқ ва унга меросхўр бўлиш олий шарафдир.[8]
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм олишда (қийналдим), бир оз хорландим, тилагим ҳосил бўлгач, азизу мукаррам бўлдим”.
Ибн Абу Мулайка Ибн Аббос ҳақида шундай деганлар: “Чиройда Ибн Аббосдек чиройлисини, сўзлашда тили равонини, фатво беришда илмлисини кўрмаганман”.
Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар: “Илм ўрганмасдан туриб улуғликка интилган кишига ҳайронман”.
Ҳакимлардан бири айтади: “Мен икки кишига ачинганимчалик бошқа ҳеч кимга ачинмаганман: илмни тушунмасдан туриб ўрганган кишига, илмнинг муҳимлигини тушуниб, уни ўрганмаган кишига”.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Сен олим, ё ўрганувчи ёки унга қулоқ тутувчи бўл. Лекин тўртинчиси бўлмагилки, ҳалок бўласан”. Тобеинлардан Ато ибн Абу Рабоҳ айтадилар: “Бир илм мажлиси лаҳв-беҳуда мажлислардан етмиштасига каффорат бўлади”. “Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кундузлари рўзадор, кечалари қойим-бедор бўлган мингта обиднинг ўлими ҳалол-ҳаромни ажрата олувчи бир олимнинг ўлимидан енгилроқдир”.
Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Илм ўрганиш нафл ибодатидан афзалроқ”.[9]
Юқорида Илм ва уни талаб қилиш нечоғлик фазилатли эканлигини салафи солиҳларимиздан ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган хабарлар орқали ёритиб беришга ҳаракати қилдим.
Илм ҳақида сўз кетар экан, уни бидояси бор-ку лекин ниҳоясига етиш қийин. Шунингдек, унинг фазилати ҳам ҳудди шундай у билан исон улуғ даражаларга эришади, инсонлар ичида ҳурматга сазовор бўлади.
Aллоҳ барчамизга бу юксак йўлни муносиб кўрган бўлсин, ҳаётимизни илм или гўзал қилиб, солиҳ бандаларидан қилсин.
Мир Араб олий мадрасаси талабаси
Саидакрамов Саидазимхон
[1] “Jordan news” Иордания газетаси 2021.06.21 мақола мавзуси إدراك الواقع على حقيقته هو العلم
[2]Қуръони карим, Мужодала сураси 11-оят 543-бет
[3] Қуръони карим, Рум сураси 22-оят, 406-бет
[4] https://fitrat.uz/ilm-talabi-farzdir/
[5] ЎзA хабари, Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, санъат ва маданият соҳаларини ривожлантириш бўйича тадбирдаги нутқида 07.12.2017
[6] https://president.uz/uz/lists/view/5915
[7] " Иҳё улумуд-дин" Aбу Ҳомид Ғаззолий "Дорул Мисрия Лубнония" нашриёти. Миср. Б.18
[8] “Мифтаҳус саодат”. J. 2