
Росулуллоҳда бандаларига гўзал ўрнак қилган Аллоҳ таолога ҳамду сано бўлсин. Барча гўзал ишларда умматларига намуна бўлган Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламга алоқадор илмларда, хусусан, сийрат илмида хизмат кўрсатган ўтган уламоларимизга Аллоҳнинг раҳматлари бўлсин
Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ҳар бир мўъмин-мусулмон учун намунадирлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда
“Батаҳқиқ сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Росулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди” деб марҳамат қилди.
Ҳақиқатда у зотга эргашиш дунё охирати саодатига эришиш йўлидир. У зотнинг ҳаётлари чинакам баҳт ва тақдир ва қисматдан рози бўлишнинг идеал намунаси эди.
Гўзал ахлоқ: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам одоб аҳлоқда ўрнак бўлганлар, ва бу борада бизларни у зотнинг суннатларига ундаганлар гўзал аҳлоқ мусулмон шахсининг асосидир.
Тақво қилиш: Аллоҳдан қўрқиш, У буюрган нарсаларни қилиш ва қайтарган нарсаларидан қайтиш, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам бизларни барча сўз ва амалларимизда тақво қилиш ва тақводор бўлишга чорлаганлар. “Қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳдан қўрқинг” бу ҳадис бизни ҳар жойда ва ҳар замонда Аллоҳдан қўрқишга чақиради.
Илм ва таълим: Илм тараққиёт йўлидир. Ислом дини бизни илм излашга ва илм олишга ундайди. Чунки илм нур ва ҳидоятдир.
Шукр қилиш: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ҳар бир неъмат учун ҳоҳ кичик, ҳоҳ катта бўлсин Аллоҳга шукр қилардилар. Шукр неъматни зиёда қилади, ғам ғуссаларни аритади.
Яхши амал: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишдан чарчамас эдилар. Яхши амаллар қалбни ҳотиржам қилади, Аллоҳни рози қилади.
Аллоҳга таваккал: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ҳар бир ишда Аллоҳга таваккал қилар ва барча яхшилик унинг қўлида эканини билар эдилар. Ишонч – тинчлик ва осойишталикнинг асосидир.
Раҳм ва шафқатлари: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ҳамкорлик ва меҳр-шафқатга асосланган жамият қуришга ундаганлар, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг шафқатлари ислом умматининг турли соҳалари тараққиётида туртки бўлган. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг шафқатлари одамларни ўз шахсиятларида хурсанд, хотиржам ва фаровон ҳаёт кечиришларига сабаб бўлган.
Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг шафқатларига қандай тақлиқ қилиш мумкин?
Биз одамлар орасида севги ва тинчликни ёйишимиз, ўз муносабатларимизда яхши намуна бўлишимиз, камбағал, муҳтож етимларга ёрдам беришимиз, ҳайвонот раҳм-шафқат билан муомала қилишимиз, ислом уммати учун Аллоҳдан яхшилик ва барака сўрашимиз, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг шафқатлари барчамизга ўзаро меҳр-оқибатли, бағрикенг ва ҳамкорликка асосланган уммат бўлишимизда даъват этади.
Тоифдаги қисса: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам Тоиф аҳлини исломга даъват қилиш учун борганларида, улар рад этишди, ҳақорат қилишди, тошлар билан у зотни яраладилар ҳатто муборак баданларидан қонлар ҳам оқди. Лекин, у зот уларга қарши дуои бад қилмадилар балки дуои хайр қилдилар. Бу у зотнинг ҳақ йўлидаги собитқадамлари ва сабрлари эди.
Ўлжа тақсимоти: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар қўлга киритган ўлжаларни барча мусулмонларга хоссатан камбағал мискинларга тақсимлаганлар. Бу эса Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг саҳийликлари, камбағалларга нисбатан ғамхўрликлари.
Ўғрилик қилган аёлнинг ҳикояси: Бир аёл Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва у ўғрилик қилган эди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам уни ўз аҳлига қайтаришни ва саҳобаларига уни таълим-тарбиясини гўзал қилишга буюрдилар. Бу эса жиноятчилар билан муомала қилишдаги ҳикмат, ислоҳот ва тавбага қандай эътибор қилганликларини кўрсатади.
Узлуксиз дуо: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам умматлари учун Аллоҳдан ҳидоят, раҳм-шафқат ва мағфират сўраб дуо қилиш фурсатини қўлдан бой бермас эдилар. Улар учун ҳар намоз, ҳар йиғилиш, ҳар дақиқада дуо қилар эдилар. У зот ва саҳобаларнинг ҳоҳ диний ҳоҳ дунёвий ишларига ғамхўрлик қилар, ҳол-аҳвол сўрар, маслаҳат, йўл-йўриқ берар эдилар.
Уммат учун шафоатлари: Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам қиёмат кунида умматларига шафоат қилишга вада бердилар ва Аллоҳ таолодан уларни гуноҳларини кечирилишини сўрадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламда туғма бир ишқ бор эдики уни ҳеч бир ишқ билан солиштириб бўлмайди. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам ўз умматлари учун фитна ва Аллоҳнинг азобидан қўрқар эдилар. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам ўз умматлари учун бача яхшиликларни истаб, уларни ҳидоят қилиш, хурсанд қилиш учун қаттиқ харакат қилганлар.
У зотнинг сийратларидан ўрганадиган сабоқларимиз
Биродарлик муҳаббати: Мусулмон биродарларимизни севишимиз ва уларга раҳм-шафқат кўрсатишимиз, қўлимиздан келганча уларга ёрдам беришимиз.
Бағрикенглик: Биз бошқаларга нисбатан бағрикенг бўлишимиз ва уларни авф этишимиз.
Заифларга раҳм-шафқат: Биз заифларга, мискинларга, етимларга раҳм-шафқат қилишимиз, уларга ёрдам беришимиз.
Жамият ҳақида қайғуриш: Биз жамият ҳақида қайғуришимиз ва уни ривожлантириш ва юксалтиришга ҳаракат қилишимиз керак. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламга тақлид қилишимиз динимиз ва миллатимизда хизмат қилишга интилмоғимиз лозим.
У зотга муҳаббат: Иймоннинг камоли, Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат банданинг иймонини комил қилади.
Дунё охирати саодати: Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламни севиш, суннатларига амал қилиш қалбларга баҳт ва ҳотиржамлик, жаннатни қўлга киритиш дўзахдан қутилиш учун сабабдир.
Шафоат: Ким Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламни яхши кўрса, суннатларига эргашса қиёмат кунида у зотнинг шафоатларига ноил бўлади.
Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат шунчаки оддий туйғу эмас, балки амалдир. Бу севгини ҳаётимизга реал ҳаракатга айлантиришимиз керак. Эсимизда бўлсинки, биз Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламни қанчалик яхши кўрсак Аллоҳ таолога шунчалик яқин бўламиз.
Бизни масъулиятимиз катта: Биз мусулмонлар динимизни тўғри тушунишимиз, одамларни ҳикмат ва гўзал мавъиза билан чақиришимиз керак. Ҳозирги давримиз турли соҳаларда тезлашиб бораётган ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқда. Бу эса мусулмонлар олдига янгидан янги вазифаларни юкламоқда.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг уммати бўлиш катта шараф ва катта масъулиятдир. Бу шарафни ҳимоя қилиш, бу масъулиятни адо этиш учун кўп меҳнат қилишимиз керак ва бошқаларга яхши ўрнак бўлишимиз керак.
Ишқинг ила ошиқлар
Ишқинг ила ошиқлар
Қонсин, ё Росулуллоҳ.
Ичиб ишқинг шаробин
Қонсин, ё Росулуллоҳ.
Сени севган ҳар киши,
Берар йўлингда бошин.
Икки жаҳон қуёши,
Сенсан ё Росулуллоҳ.
Сени севади Субҳон,
Бўлдинг муслимга Султон.
Жонинг қўлингда қурбон,
Бўлсин ё Росулуллоҳ.
Фидо юнуснинг жони,
Нур қоплади жаҳонни
Оламларнинг султони
Сенсан ё Росулуллоҳ.
Юнус Эмро
Мир Араб олий мадрасаси талабаси
Иззатуллаев Комилжон
Eng ko'p o'qilgan Talaba minbari
